СОФ ВА СОДДА ИСЛОМГА ДАЪВАТ بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ Азиз мўмин-мусулмон биродарлар ва опа-сингиллар! Исломни соф ва содда ҳолда ўрганайлик ва инсонларни шундай Исломга даъват қилайлик! Аллоҳ таолога Парвардигоримизнинг Ўзи ва Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам таъриф этган шаклда имон келтирайлик! Пайғамбаримизни яхши танийлик ва Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламнинг саҳиҳ суннатларига эргашайлик! Ширк, нифоқ ва куфрнинг барча шаклларини рад қилайлик! Ислом динининг ибодатларини мукаллафлик даражасида ва ўз вақтида ихлос, эҳсон ва хушу билан адо этайлик! Исломнинг муомалат ҳукмларига амал қилайлик! Қилган гуноҳларимизга тавба қилиб, истиғфор айтайлик ва Ислом ахлоқини маҳкам тутайлик! Аллоҳ таоло барчамиздан рози бўлсин! Амин! www.islomshuro.com |
|